'Афғонистондаги хавфсизлик вазияти олдингидан кўра яхшиланган'

НАТОнинг Афғонистондаги қўмондонига кўра, НАТО хавфсизлик масъулиятини афғон кучларига топшириши режага мувофиқ амалга ошса, Афғонистон минтақадаги йирик кучга айланади.

Афғонистондаги халқаро кучлар қўмондони Генерал Жон Алленнинг кўшича қилишича, мамлакатдаги хавфсизлик вазияти бир неча йил олдингига қараганда анча яхшиланган.

Айни пайтда Америко Мудофа вазирлиги ҳам ҳисобот чиқариб, Афғонистондаги хавфсизлик ижобий томонга ўзгаргани ва Толибон ҳужумлари камайганини даъво қилади.

Аммо, ҳисобот муаллифлари қўлга киритилган муваффақиятлар келажаги таҳдид остида экани ва бу таҳдид қўшни Покистондаги исёнкорлар учун хавфсиз ҳудудлардан келишини айтишган.

"Пентагон Афғонистондаги халқаро амалиётлар самарасини йилида икки марта ҳисоб-китоб қилади. Бу сафаргиси кўп жиҳатдан ишончли: хавфсизлик назорати афғон кучларига топширилган баъзи минтақаларда вазият яхшиланган", дейди Би-би-сининг Вашингтондаги мухбири.

Аммо, ҳисобот муаллифлари ушбу ютуқларга чегаранинг Покистон тарафидаги кўпда "хавфсиз жаннат" дейиладиган ҳудудлардан таҳдид борлигидан огоҳлантиришади.

Уларга кўра, исёнкорлар қайтишлари ва ё ўша ердан кўмак олишлари мумкин. Қайсидир нуқтада бу минтақалар Покистон амният кучлари тарафидан атайин дастакланаётгани борасидаги айбловлар такрорланади. Покистон кучлари ўзлари олиб бораётган исёнкорликка қарши саъй-ҳаракатлари эса, "маълум нуқталаргагина" қаратилган, дея таърифланади.

Хулоса шуки, мазкур ҳолат Афғонистондаги тинчлигига путур етказади ва НАТО етакчилигидаги АЙЭСАФ - Халқаро Хавфсизлик Кўмак кучлари амалиётларига таҳдид солади.

Сиёсий жиҳатдан бу - келаси йил қайта сайланишга умид боғлаётган Президент Обама учун яхши хабар эмас. У 2012 йил сентябр ойигача Афғонистондан ўн минглаб қўшинларни, 2014гача эса, Америка кучларининг аксарини олиб чиқиб кетишга бел боғлаган.

Афғонистондаги ҳақиқий воқелик эса, айрим жойларда хавфсизлик вазияти яхшилангани эса-да, умумий манзара, муваффақиятлар чегараланган доирада экани ва ё қолган ҳудудларда умуман аҳвол ўнгланмаганини кўрсатади.

Бу эса, Вашингтон билан Исломобод ўртасидаги муносабатлар нима учун танг қолаётганини тушунишга ёрдам беради.