Чақалоқларни алмаштириб қўйган туғруқхона товон пули тўлайдиган

копейск Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Ирина ва Аня ўз ота-оналарини топишди

Россиянинг Уралидаги туғруқхонада қизлари тасодифан алмашиб қолган икки рус оиласига келтирилган зарарни қоплаш маъносида 100 минг АҚШ доллари миқдорида товон пули берилади.

Бу ҳақда маҳкама қарори чиққан.

Қизларнинг ота-оналари бу пулни нимага сарфлашни биргаликда режалаштиришмоқда.

Челябинск вилоятининг Копейск шаҳрида яшовчи икки оила маҳаллий туғуруқхонани 12 йил муқаддам уларнинг фарзандларини алмаштириб юборгани учун маҳкамага берган эди.

1998 йил декабрида Россиянинг кичкина Копейск шаҳрида ўн беш дақиқа вақт оралиғида бирин-кетин туғилган Ирина ва Аня исмли қизалоқлар шифохонда чақалоқларнинг қўлига шахсини

аниқловчи ягона далил сифатида боғлаб қўйиладиган ёрлиқча адашиб кетганлиги натижасида ўз уйлари, ота-оналари алмашиб қолганини орадан 12 йил ўтгач тасодифан билишди.

Иринанинг онаси эри қизини тан олмасдан алимент тўлашдан бош тортгани орқасидан маҳкамага мурожаат қилиши, ДНК текшируви туфайли ва кейинги текширувлар ҳақиқатни юзага чиқишига олиб келди.

Текширув натижалари қизалоқ на ушбу отанинг, на онанинг фарзанди эканини аниқлади, айб дояларда бўлиб чиқди.

Юля Беляева ўз қизи Аняни, асли тожикистонлик Неъмат Искандаровларнинг оиласи қизи Иринани топишди.

Лекин шуниси қизиқки, қизлар ўзлари ўсиб-улғаяётган хонадонда қолишни маъқул кўришди.

Ҳозирги кунда улар бир-бирларини ўрганишмоқда, ўзаро борди-келди бор.

Лекин ўртадаги бегоналик ҳали тўлиқ кетмаган.

Икки оила ўртасидаги пайдо бўлган қариндошлик алоқалари сабабли маҳкама қарор қилган 100 минг доллар пулни бир-бирларига яқин жойдан, ҳаттоки бирга уй сотиб олишга сарфлашни

режалаштиришмоқда.