Wikileaks асосчисини Британиядан Швецияга чиқариб юбориш қарори ўз кучида қолдирилди

julian assang Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Жулиан Ассанж ўзига қўйилган айбларни рад этиб келади

Wikileaks веб-саҳифаси асосчиси Жулиан Ассанж ўзига қўйилган жинсий тажовуз ва зўрлаш айби бўйича Лондондаги Юқори маҳкама чиқарган қарор устидан шикоятига ижобий жавоб олмади.

Олий маҳкаманинг икки ҳаками айбланувчини Британиядан Швецияга чиқариб юбориш ҳукмини ўз кучида қолдиришга қарор қилишди.

Швеция ҳукумати Жулиан Ассанжнинг ўтган йили Стокхолм шаҳрида бир аёлни зўрлаганлик ва бошқасига жинсий тажовуз қилиш айблови бўйича сўроқ қилинишини истайди ва унинг экстрадиция этилишини сўраган.

Ассанж ҳимоячилари ҳукм устидан Олий маҳкамага мурожаат қилишларини айтишмоқда.

Уларда бунинг учун яна 14 кун муддат мавжуд.

40 ёшли австралиялик айбланувчи ўзига қўйилган айбловларни рад этади, улар сиёсий сабабларга асосланганини айтиб келади.

Wikileaks сайти ошкор қилган маълумотлар кўп давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг жиғига теккан.

Америкалик аскар Брэдли Мэннинг ушбу сайтга маълумот берганликда айбланиб ҳибсга олинган.

Жулиан Ассанж маҳкамага Хотира кунига атаб қизғалдоқ тақилган костюмда келган ва судда сукут сақлаб ўтирган.

Ассанж ўзининг тарафдорлари йиғилган жойдан полиция қуршовида ўтган.

Аппеляция судининг қароридан Ассанж тарафдорлари норози бўлганлар.