Америкалик аскар афғон фуқароларининг ўлимида айбдор деб топилди

afgan
Image caption "Қотиллар гуруҳи" жиноятлари Америка армиясининг имижига путур етқазган.

Америка ҳарбий маҳкамаси ҳеч қандай буйруқсиз " қотиллар гуруҳи" раҳбари сифатида иш юритган америкалик аскарни Афғонистонлик тинч фуқароларнинг ўлимида айбдор деб топган.

Сержант Калвин Гибссга 2010 йилда уч қуролсиз кишини ўлдириш факти бўйича 15 айблов эълон қилинган.

26 ёшли аскар ўликларнинг бармоқларини кесиб ўзининг жанговор ғалабасининг белгиси сифатида сақлаганини тан олган.

Лекин уларни ўз хавфсизлиги учун ўлдирганини иддао қилган.

Бошқа уч судланувчи ҳам ўзларининг айбини тан олган, улардан иккитаси Гиббсга қарши гувоҳлик берган.

Биллинг шаҳрида яшовчи Гиббс "қотиллар гуруҳи" дагилар ичида ҳизмат вазифаси баландроқ бўлган.

Гиббс ва унинг шериклари ўзларининг жиноятларини яшириш, қурбонларнинг ўзини айблаш мақсадида қуролларини улар билан бирга қолдиришган.

Тўрт соат давомида маслаҳатлашган судялар сержантни ҳамма бандлар бўйича айбдор деб топишган.Гиббсга бир умрлик қамоқ жазоси белгиланган.

"Қотиллар гуруҳи" нинг жиноятлари Афғонистонда иш юритган 5-ҳужум бўлинмасининг фаолиятини текшириш пайтида ошкор бўлган.

Прокурорнинг айтишича, ҳарбий қонун қўпол равишда бузилгани аён бўлган.

Аскарлар наша чекишган, ўлган афғонларни расмга туширишган.

Наркотик моддалар истеъмол қилишганини айтган ҳарбий хизматчини калтаклаб қийнашган.

Тинч фуқаронинг ўлдирилиши бўйича биринчи марта аскар Адам Уинфилд ўз ота-онасига етқазган.

Қасддан ўлдирмаганлик айбини тан олган Уинфилдга енгилроқ жазо белгиланган.