Афғонистонда толиблар икки аёлни "сазойи " қилишган

afgan
Image caption Толиблар назорат қиладиган афғон қишлоқларида аёлларни "сазойи ва тошбўрон қилиш" кўпайган

Афғонистоннинг Ғазна қишлоғида қуролли кишилар тўдаси икки аёл - она ва қизини тошбўрон қилиб ўлдиришган.

Афғон расмийларга кўра қотилликка бундан олдинроқ " она ва қизини ахлоқ меъёрларидан четга чиқишда" айблаган толиблар масъулдир.

Полиция қотилликка алоқадорлик икки кишини ҳибсга олган.

Ҳукумат хабарларига кўра, қуролли кишилар ёш бева аёл ва унинг қизи яшаган уйга бостириб кириб, иккала аёлни ташқарига олиб чиқишган ва тошбўрон қилишган.

"Қўшнилар уларга ёрдам ҳам қилмаган, ҳодиса ҳақида ўз вақтида тегишли жойга хабар ҳам беришмаган",- деган полиция ходими.

Расмийларга кўра, Ғазна шаҳридаги дин раҳнамолари "сазойи қилмоқчи" бўлганлар ҳақида хабар беришни сўраб халққа фатво чиқарганлар.

Бир йил олдин толиблар қайнонасини ўлдиришда айбланган аёлни Ғазнада сазойи қилиб ўлдиришган эди.

Кобулдан Қандаҳорга элтувчи муҳим стратегик йўлда жойлашганлиги Ғазнани мамлакатнинг асосий савдо марказларидан бирига айлантирган.

Толиблар қишлоқнинг катта қисмини назорат қилишади.

Ғазнанинг 18 туманидан атиги еттитасини ҳукумат бошқаради.