Сўнгги янгиланиш 20 ноябр 2011 - 17:38 GMT

Ливия расмийлари Сайфулислом Қаддофий устидан адолатли маҳкамани ваъда қилишмоқда

Ливиядаги терговчиларнинг 20 ноябр куни Муаммар Қаддофийнинг ўғли Сайфулисломни сўроқ қилишни бошлашлари хабар қилинган.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан унинг қаерда сақланаётгани сир тутилаяпти.

Сайфулислом 19 ноябр куни Ливия жануби-ғарбидаги Обари шаҳрига яқин саҳрода тан қўриқчилари билан бирга қўлга олинган эди.

Уни қўлга олган ҳарбийларга кўра, Сайфулислом Қаддофий ва унинг шериклари қўшни Нигерга ноқонуний ўтишга уринганлар.

Шунингдек, 20 ноябр куни Ливия жанубидаги синглисининг уйида Қаддофий ҳукуматидаги хавфсизлик хизмати раҳбари Абдулла ал-Сануссий қўлга олинган.

Халқаро Жиноят маҳкамаси Муаммар Қаддофий, ўғли Сайфулислом ва Абдулла ал-Сануссийга қидирув эълон қилган, уччови шу йил бошида Қаддофий бошқарувига қарши чиққан намойишчиларни ўлдиришда айбланганлар.

Ливия муваққат Бош вазири Абдураҳим ал-Қеиб Сайфулислом Қаддофийга адолатли маҳкамани ваъда қилган.

Адлия вазирлиги расмийсига кўра, Халқаро Жиноят маҳкамаси прокурори Луиз Морено Окампо Ливияга ташрфи буюрган пайтида Сайфулислом билан кўришишига изн берилади.

Би-би-си мухбири Энди Мур видеолавҳаси.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.