"Намойишлар бутун Миср ё ҳатто қоҳираликлар истагини акс эттирмайди"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Намойишларчилар бу сафар ўзаро бўлинганлар

Миср ҳукумати келгуси ҳафтага мўлжалланган парламент сайловлари барибир бўлиб ўтиши ва президент сайловлари 2013 эмас, балки келаси йил ёзида бўлиб ўтиши эълон қилинар экан, намойишчиларнинг таркиби борасидаги вазият мураккаблигича қолмоқда.

Мисрда энг йирик ва энг катта таъсирга эга мухолиф гуруҳ бўлган, ҳамда энг яхши ташкиллашган Мусулмон Биродарлар ҳозирги намойишларда иштирок этмаяпти.

Мусулмон Биродарлар сайловлар аввал режалангандек бўлиб ўтишини исташади.

Бироқ, Таҳрир майдонига йиғилган аксар намойишчилар бу сайловларга қарши.

Улар аввало ҳарбий ҳукумат буткул ҳокимиятдан четлатилишини талаб қилишаётир.

Бу намойишлар феврал ойида Ҳусни Муборакнинг ағдарилишини талаб қилиб юзага келган намойишлардан фарқ қилади. Унда барча тарафлар ўз чақириқлари билан бир ёқадан бош чиқаргандилар.

Бунисида мухолиф гуруҳлар ўзларининг алоҳида кун тартибларию дастурларига эгалар.

Миср ҳақиқий рақобатли партиявий сиёсатга асосланган даврга қадам қўймоқда.

Таҳрир майдонидаги намойишлар кўзни қамаштириши мумкин, лекин у бутун Мисрнинг, ва ҳатто бутун Қоҳиранинг хоҳиш-истакларини акс эттирмайди.