Ироқдаги шиа зиёратчиларга қарши ҳалокатли ҳужум

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Ироқ расмийларига кўра, мамлакат марказида шиа зиёратчиларини нишонга олган бомба ҳужумида камида 16 инсон нобуд бўлган.

Тан жароҳати олганлар сони 30дан ортиқлиги айтилмоқда.

Ҳилла шаҳри полицияси шимолга кетаётган зиёратчилар Нил ҳудудидан ўтиб кетаётган бир маҳал бомба жойланган машина портлатиб юборилган.

Ҳилланинг бошқа бир қисмида яна бир ҳужум уюштирилгани хабар қилинмоқда.

Ушбу нотинчлик Ашуро маросимлари пайтида кузатилмоқда.

Шиалар Муҳаммад Пайғамбарнинг набираси Ҳусайн Алининг олтинчи асрда ўлдирилиши санасини мотам сифатида нишонлайдилар.

Ироққа АҚШ етакчилигидаги кучлар 2003 йилда бостириб кирганидан буён ашуро маросимлари чоғи жиддий мазҳаблараро зўравонликлар рўй беради.

Зиёратчилар сунний исёнкор тарафидан нишонга олинади.