Покистон Президенти Дубайдаги шифохонада муолижа олмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Покистон Президенти Осиф Али Зардорий Дубайдаги шифохонада юрак хасталиги бўйича даволанмоқда.

Бу ҳақда маълум қилган президент матбуот котиби Зардорий жаноблари истеъфога чиқиши мумкинлиги борасидаги хабарларни рад этган.

Президент воизига кўра, Зардорий жаноблари "режага мувофиқ тиббий текширувдан ўтмоқда".

Аммо, Покистон матбуотида чиққан хабарлар унинг истеъфоси борасидаги хабарлар гап-сўзларни урчитиб юборган.

Мунозарали сиёсий шахс бўлган Зардорий жаноблари Покистон Халқ Партияси 2008 йилги сайловларда ғолиб чиқиши ортидан қудратга келганди.

Партияга аввал унинг рафиқаси раҳбарлик қилган. Бҳутто хоним 2007 йил ўлдирилганди.

"Президент Осиф Али Зардорий тиббий текширувлар учун режага мувофиқ Дубайдаги шифохонасида", деб айтган президент ёрдамчиси Фарҳатуллаҳ Бабар ахборот агентликларидан бирига гапираркан.