Қозоғистон ғарбидаги оммавий тартибсизликлар ҳудуди кенгая бошлаган

kazakh Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Тартибсизликлар давом этаётганига қарамасдан расмийлар вазиятнинг барқарор эканлигини айтмоқда

17 декабр куни Манғистау вилояти Шетпе поселкасида махсус кучлар билан тўқнашув натижасида 1 киши ҳалок бўлган ва 11 киши яраланган. Расмийлар вазиятнинг барқорор эканлигини айтишда давом этмоқда. Вилоят маъмурий маркази Ақтау шаҳрининг "Интимақ" майдонида нефтчиларнинг намойишга чиққан ва майдон қуролли полиция томонидан ўраб олинган.

Қозоғистон бош прокуратураси тарқатган хабарга кўра 17 декабр маҳаллий вақт билан 13:24 да Шетпе станциясида бир гуруҳ шахслар поезд ҳаракатини тўхтатиб қўйган.

Натижада 7 йўловчи поезд ва 3 товар поезди юришдан тўхтаб қолган.

"Поезд йўлини тўсиб олганлар Жанаўзендаги оммавий тартибсизлик иштирокчиларини қўллаб қувватлашга чақирди. Прокуратура ходимлари томонидан қонун тушунтиришни, полиция ва маҳалиий ижро органларининг талабларини рад этиб, поездларнинг ҳаракатланиши учун темир йўлни бўшатишдан бош тортишди", дейилади прокуратура хабарида.

Маҳаллий вақт билан кечки 8 да полиция ходимлари темир йўлни бўшатиш учун ҳаракат бошлайди.

Расмий хабарда айтишилишча, бу вақтдакўпчилик ўз истаги билан қишлоққа қараб кетади, аммо 50 га яқин шахс полицияга фаол қаршилик кўрсатади. Юк поездининг тепловозига ўт қўйишади ва вагонларга ёнилғи суюқлиги солинган шишаларни улоқтиришади.

"Безориларнинг ҳаракати тинч фуқаро ва полиция ходимларининг ҳаётига таҳдид солгач, полиция мажбурий равишда қурол қўллади. Тахминий маълумотларга кўра, Манғистау туман шифохонасига қуролдан яраланган 12 киши олиб келинди ва уларнинг бири вафот этди", дейилади Бош прокуратура хабарида.

Олинган сўнгги маълумотларга кўра Шетпе поселкасида вазият ҳали барқарорлашмаган.

Манғистау вилоятининг маъмурий маркази Ақтау шаҳридаги "Интимақ" майдонига нефтчиларнинг йиғила бошлагани айтилмоқда. Майдонга турли нефт компанияларининг 100 лаб ишчилари тўплангани ва улар президент Назарбоевнинг келишини талаб қилаётгани хабарланмоқда.

Майдонга тўпланганлар "Халқни отмангиз!" деган шиорни кўтариб олишган.

Майдонни ҳуқуқ тиш тирноғигача зирҳланган ва қуролланган ҳуқуқ тартибот органи ходимлари ўраб олган.

Майдонда нефтчиларнинг йиғилгани ҳақидаги хабарни маҳаллий ҳокимият вакиллари мабуотга тасдиқлашган, нефтчиларнинг сонини 50 атрофида эканлигини айтган.