Шимолий Кореяда маҳкумларга авф эълон қилинди

Ким Чен Ун Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Ким Чен Ун Шимолий Корея асосчисининг неварасидир

Шимолий Кореянинг илк раҳбари Ким Ир Сен таваллудининг 100 йиллиги ва унинг ўғли ва вориси Ким Чен Ир таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан мамлакатда маҳкумларга умумий авф эълон қилинди.

"Маҳкумлар амнистияси 1-февралдан бошлаб кучга киради", - дейилади Шимолий Корея Олий халқ кенгаши қарорида.

Ушбу авф қарорига асосан қанча маҳкумнинг озод этилиши ва улар орасида сиёсий маҳкумларнинг борлиги ҳозирча маълум эмас.

1994 йилда оламдан ўтган Ким Ир Сенни Корея Халқ Демократик Республикасида "абадий президент" дейишади.

Унинг ўғли Ким Чен Ир 2011 йилнинг 17 декабрида вафот этди.

У таваллуд топган 16 феврал куни давлат байрами ҳисобланди.

Ким Чен Ир ўлими ортидан унинг ўғли Ким Чен Ун мамлакат раҳбари бўлди.

Шимолий Корея матбуоти уни ҳозирданоқ "даҳолар даҳоси" дея таърифлай бошлаган.

Ким Чен Ун таваллудининг аниқ санаси маълум эмас.

Бу мавзуда батафсилроқ