'Wikileaks га маълумотларни оширган Брэдли Маннинг ҳарбий трибуналга тортилиши керак'

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Брэдли Маннинг ишини кўриб чиқаётган қораловчилар иш ҳарбий трибуналга оширилишини талаб қилдилар.

Wikileaks вебсаҳифасига маҳфий маълумотларни оширгани айтилган ҳарбий таҳлилчи Брэдли Маннинг иши ҳарбий трибуналда кўрилиши кераклиги талаб қилинди.

Айбдор, дея топилган тақдирда Брэдли Маннинг умробод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

24 ёшли Маннинг ўтган декабр ойида маҳкамадан аввал ўтказиладиган жараёнда ҳозир бўлди ва қораловчи томон унинг иши ҳарбий трибуналга оширилиши лозимлигини талаб қилди.

Маннингни 2010 йили май ойида ҳибсга олгандилар.

Декабр ойидаги жараёнда унинг ҳимоячилари ҳарбий хизматда бўлган вақти турли руҳий муаммолардан азият чекаётган бўлгани, шунинг учун унинг бошлиқлари маҳфий ҳужжатлар билан ишлаш рухсатини бекор қилишлари керак бўлганлигини айтдилар.

Айни вақтда қораловчи томон Wikileaks асосчиси Жулиан Асанж билан тўғридан-тўғри алоқада бўлганлигини даъво қилмоқда.

Wikileaks вебсаҳифаси томонидан чоп этилган ҳужжатлар АҚШ тарихида маҳфий ҳужжатлар ошкор бўлишининг энг йирик ҳодисаси сифатида баҳоланмоқда.

Вебсаҳифа оммага ошкор қилган материаллар орасида 2007 йили америка ҳарбий тикучаридан қилинган ҳужум оқибатида журналист ва фуқароларнинг ўлдирилиши, шунингдек, 250 минг маҳфий дипломатик ҳужжатлар ҳам бор.

Ироқдаги уруш билан боғлиқ 400 мингга яқин ҳарбий ҳужжат ҳам вебсаҳифага оширилгани айтилади.

Бу ҳужжатларда айтилишича, Ироқда қийноқлар қўлланиши ва фуқаролар ўлими билан боғлиқ ҳолатлар назарга олинмаган.

Wikileaks томонидан чоп этилган ҳужжатлар орасида Марказий Осиё давлатларидаги дипломатик ходимларнинг маҳаллий сиёсат ва раҳбар доиралари ҳақидаги ҳисоботлари ҳам бор.

Бу мавзуда батафсилроқ