'Афғонистон шимолидан хориж кучларининг чиқарилиши вазиятга таъсир қилмайди'

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Афғонистон шимолидаги Ўзбекистон билан чегарадош Балх вилоятидаги хавфсизлик вазияти эндиликда тўлиқ маҳаллий кучлар назорати отсида бўлади.

Афғонистондаги хавфсизлик устидан назоратни хориж кучларидан маҳаллий кучларга топшириш жараёнининг навбатдаги босқичида Ўзбекистон билан чегарадош Балх вилояти хавфсизлиги устидан масуълият тамоман афғон ҳукумат кучлари ихтиёрига ўтказилди.

Ўтган ўн йил мобайнида вилоятда беш мингга қадар хорижий аскар жойлаштирилганди.

Аксари олмон аскарларидан иборат бу кучлар хавфсизлик нисбатан ўрнатилган охирги йиллар мобайнида асосан қайта қуриш дастурларида иштирок этиб келишган.

Аммо охирги ойлар мобайнида Афғонистон шимолидаги вилоятларда ҳам Толибон исёнчилари ҳужумлари рўй берганлиги хабар қилинганди.

Эндиликда хорижий кучлар минтақани тарк этар эканлар, Ўзбекистон ва жаҳоннинг бошқа нуқталардан маҳсулотларнинг аксар қисми кириб келувчи йўлар ва умуман вилоятдаги вазиятни маҳаллий кучлар не қадар назорат қила оладилар?

Шу кунларда Афғонистондан қайтган Би-би-си форс хизмати мухбири Дауд Қоризоданинг айтишича, хориж кучлари Балх вилоятида ҳарбий амалиётларда деярли қатнашмаганлар ва шундоқ ҳам хавфсизликни маҳаллий кучлар таъминлаб келар эдилар.

Шунинг учун хориж кучларининг минтақадан чиқиб кетишлари хавфсизлик вазиятига катта таъсир кўрсатмаслиги мумкин.

Лекин бу минтақадан ҳозирда асосий таъминот йўлларининг ўтиши келгусида исёнчиларни ўзига жалб қилувчи омил сифатида хизмат қилиши ҳам мумкин.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди