Олмос тўй:Қироличанинг тахтдаги олтмиш йили

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption 85 ёшли Қиролича ҳали ҳам тетик ва фаол

Қиролича тож кийганига олтмиш йил тўлиши тантаналарини Норфокдаги мактаблардан бирини зиёрат қилиш бошлади.

Аввалига уни Кингс Лин шаҳарчаси ҳокимияти биносида қарши олдилар. Олқишладилар.

Шундан сўнг у бошланғич мактабга ташриф буюрди.

Мамлакат бўйлаб тўплар тилга кириб Қироличанинг тахтга ўтирганига олтмиш йил тўлишини нишонлашди.

Асосий тантаналар июн ойида бошланади.

85 ёшга кирган Қиролича одатда отаси Жорж VI (1952 йил) оламдан ўтган кунини ўз яқинлари даврасида ўтказади.

Аммо бу йил Норфокда икки тадбир билан бошлади.

Расмий суратлар чиқарилди. Лондондаги Ҳайд Паркда ва Лондон Қалъасида тўп отилди.

Қироллик салюти шунингдек Эдинбург Қалъасида ҳам янгради.

Қиролича ташриф буюрган мактабнинг бош директори Гайл Плат ўқувчиларнинг “бошлари кўкка етганини” айтади.

Унинг айтишича, Қироличанинг ташрифи ўқувчилари хотирасида узоқ йиллар муҳрланиб қолади.

Қиролича Елизавета II ўз даврида 11 нафар Бош вазирни кўрди, ҳозирги Бош вазир Девид Камерон эса ўн иккинчидир.

Камерон жаноблари Қироличанинг “ буюк хизматларини “ олқишлади, уни “донолик манбаи” деб атади.