Араб Лигаси аъзолари Суриядаги миссиясини тиклаш учун БМТ га мурожаат қилган

syria_arab_ligue Фото муаллифлик ҳуқуқи NA
Image caption Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хавфсизлик кенгашида Сурия масаласи бўйича келишувга эришилмаган

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хавфсизлик Кенгашида Сурия масаласини муҳокама қилган йиғин келишувсиз ниҳоясига етгандан кейин БМТ бош котиби Пан Ги Мун " Бу ҳаракат Дамашқни ўз халқига қарши урушни тезлаштиради", деб айтган.

Халқаро ҳамжамият Россия ва Хитойнинг ўтган ҳафтада Сурия ҳукуматига қаратилган БМТ резолюциясига вето қўйишганини қаттиқ танқид ва норозилик билан қабул қилган.

Бу ҳаракат натижасида пайдо бўлган мураккабликка жавоб топишга уринилмоқда.

БМТ бош котиби Пан Ги Мун, фуқаролар урушининг олдини олиш учун яна қанча қурбонлар берилиши мумкинлишидан хавотирини билдирган.

Сурия ҳукумати Ҳомсни ҳамон қақшатқич ҳужумга тутмоқда.

Кузатувчиларга кўра зиддиятлар пайшанба куни эрта тонгда Хомснинг марказий қисмида исёнкорларни қўлловчи одамлар яшайдиган мавзеларда бошланган.

Хомсда исёнкорлар бошқараётган қатор мавзелар президент Башар ал-Ассадга қарши асосий кураш майдонига айланган.

Чоршанба куни камида 50 кишининг қурбон бўлгани айтилган.

БМТ да сўзга чиққан Пан Ги Мун " Хомсдаги мислсиз зўравонликлар, фуқароларни танклардан ўққа тутилаётгани яна ҳам оғир асоратларни келтириб чиқаришидан огоҳ этмоқда" деб айтган.

Жаноб Панга кўра Араб Лигаси раҳбари Наби ал- Арабий у билан суҳбатда Сурияда ўтган ойдаги зўравонликлар ортидан барбод бўлган Араб Лигаси миссиясини тиклаш зарурлигини айтган.

Пан Ги Мун жаноб Арабий БМТдан бу миссияни амалга оширишда кўмак беришини сўраган.

" Яқин кунларда биз бу масалани мукаммал кўриб чиқишни режалаштирганмиз" деган Пан Ги Мун.

" Биз вазиятни яхшилаш учун керак бўлган барча кўмакни ҳар қандай шароитда беришга тайёрмиз" деган БМТ бош котиби.

Бой берилган имконият

Бундан олдин Америка ҳукумати Россиянинг Сурия ҳукумати ва мухолиф кучлар билан музокарага чақирганини ёқламаган эди.

Оқ уйнинг расмий вакили Жей Карни Башар ал-Ассад музокара учун берилган имкониятни бой берганини айтган.

" Суриядаги зиддият бошланганда Башар ал- Ассад ҳукуматида бу имкон бор эди " деган жаноб Карни.

" Бу имкондан фойдаланиш ўрнига Ассад ўз халқига шафқатсиз жавоб қайтарди.Биз энди бундай имконият мавжуд, деб билмаймиз" деган у.

" Ассад ўз йўлини танлади. У танлаган йўл кўплаб сурияликларни, жумладан бегуноҳ болаларни ўлимига олиб келди"

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Сурия президенти Башар ал-Ассад билан учрашган

Сешанба куни Дамашқда бўлган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров президент Ассад зўравонликларни тўхтатиш учун " барча сиёсий кучлар" билан музокара ўтказишга тайёр эканлигини билдирган.

Бироқ мухолифат кучлари бу фикрларга қарши бутун Сурия бўйлаб зўравонликлар ҳамон давом этаётганини айтишган.

Жаноб Карни , Америка ўзининг халқаро шериклари билан яқин орада учрашиб, Суриядаги зўравонликларни тўхтатиш ва халқаро кўмак бериш ҳақида бир қарорга келинишини айтган.

Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмат Довутўғли , агар БМТ Сурия халқини ҳимоя қилишга қурби етмаса, ҳамкорлик мамлакатлари бунга чора излаб топишлари зарур, деб айтган.

Кейинги ҳафтанинг бошида жаноб Аҳмат Довутўғлининг Вашингтонда Оқ уй бош котиби Хиллари Клинтон билан учрашиши мўлжалланган.

Россиянинг Интерфакс агентлигининг хабарига кўра, Россия президенти Дмитрий Медведев Франция президенти Никола Саркози билан телефон орқали мулоқотида ғарбни " Сурия ҳақида бир тарафлама қарор чиқариб қўйишга шошмаслик" ка чақирган.

Вазият оғир

Бу борада Ҳомсдан келаётган хабарларга кўра ҳукумат қўшинлари ракета ва миномётларни тўхтовсиз ишга солаётир.

Фото муаллифлик ҳуқуқи
Image caption Тўхтовсиз ҳужумлар оқибатида турар жой бинолари жиддий зарарланган

Хомснинг Баба Амр ҳудудидаги уйлар бу ҳужумлардан жиддий зарарланган.

" Вазият оғир.Ичимлик суви ва медицина ёрдами етишмайди.

Шифокорлар ярадорларни беш кундан буён тўхтовсиз келиши оқибатида ҳолдан тойишган," деб хабар берган Хомсда яшовчи Омар Шокир "

Биз Лавров Хомсга келиб ҳеч бўлмаганда бир тунни ўтказишини ва биз нималарни бошдан кечираётганимизни ўз кўзи билан кўришини хоҳлаймиз ", деган Омар Шокир.

Гувоҳларга кўра чоршанба куни мамлакат бўйлаб камида саккиз киши ўлдирилган. Пайшанба куни бошланиб кетган қақшатқич тўқнашувларда икки оила аъзоларининг ҳаммаси нобуд бўлган.

Сурияда чет эл журналистларининг имкониятлари чекланганлиги сабабли рақамлар нечоғлик тўғрилигини айтиш мушкул.

БМТ резолюциясига кўра, Араб Лигасининг Суриядаги зўравонликларга чек қўйиш ва Президент Башар ал-Ассаднинг лавозимдан кетишига чақирган режасини қабул қилишни муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Россия расмийлари бу ҳаракат Сурияда тузум ўзгаришига олиб келиши мумкин, деб айтишган.

Сурия ҳукумати ғарбни мамлакат ички ишига аралашишда айблаб келади. Президент Башар ал- Ассад " Мамлакатда тартиб ўрнатилмагунча ҳаракатлар давом этиши"ни айтган.