Афғонистонда Американинг икки аскари ўлдирилган

afghan_police_ Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Кейинги йилларда 70 дан ортиқ НАТО ҳарбийлари афғон ҳамкасблари томонидан ўлдирилган

НАТО мулозимларига кўра, Афғонистоннинг жанубидаги базада икки америкалик аскар отиб ўлдирилган.

Қандаҳорда юз берган ҳодисада ҳужумчиларнинг бири афғон армияси кийимида бошқаси оддий кундалик кийимда бўлгани айтилган.

Бироқ, Ҳерай мавзеъси расмийлари базага ўқитиш учун фақат бир кишининг келганлиги ва у ўт очганлигини айтишган.

Ўтган ҳафтада Қуръон ёқилишига қарши норозилик намойишлари бошлангандан буён НАТО нинг олти хизматчиси ўлдирилган.

30 дан ортиқ киши намойишлар пайтида ҳалок бўлишган.

Би-би-сининг Кобулдаги мухбири Билол Сарварга кўра, қандай қилиб ўқитувчи ёнида қуроли билан бинога киргани ва унга базада қолишга рухсат берилгани номаълум.

Олдинроқ, НАТО кучларининг Афғонистондаги раҳбари Жон Аллен Би-би-си мухбирига "Америка аскарларининг Қуръонни ёқилиши оқибатлари бартараф қилинади",- деб айтган.

Жаноб Аллен Афғонистон билан муносабатлар узилмаслигини, ўзи Кобулдаги Ички Ишлар Вазирлигига бемалол қуролсиз кириб бориши мумкинлигини айтган. Шанба куни у ерда икки Америка ҳарбийси отиб кетилган эди.

Ўтган пайшанба куни икки америкалик аскар шарқий Нангарҳар вилоятидаги норозилик намойиши пайтида афғон ҳарбий кийимини кийган киши томонидан отилган.

Юқори лавозимли афғон генералининг ўтган ҳафтада Би-би-сига берган интерьвюсида " аскарларни таъқиб қилаётган Толибон вируси худди саратон касаллиги каби ёйилиб кетди. Буни даволашнинг иложиси йўқ. Жарроҳлик амалиёти керак..",- деб айтган.

Кейинги йилларда 70 дан ортиқ НАТО ҳарбийлари афғон ҳамкасблари томонидан ўлдирилган.

Бу мавзуда батафсилроқ