Франция президентини ҳақоратлар билан кутиб олишган

Президент Саркозини намойишчилар масхаралаб кутиб олганлар Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Николя Саркози полиция қўриқчилигида қариийб бир соатча бино ичкарисида яширинишга мажбур бўлган.

Юзлаб ғазабланган намойишчилар Франция президенти Николя Саркозини апрел ойига мўлжалланган президентлик сайловларидан олдин Басконияга қилган сафарида масхаралаган ва ҳақоратлар ёғдиришган.

Президент Байонна шаҳри марказидаги барга полиция қўриқчилигида қариийб бир соатча яширинишга мажбур бўлган.

Президент ўтирган бинога қараб ғазабланган оломон тухумлар отганлар.

Саркози намойишчиларни "безорилар" деб атаган.

Намойишчилар орасида Баск миллатчилари ва социалистлардан номзод Франсуа Холланднинг тарафдорлари бўлишган.

Бир қанча намойишчилар басл тилидаги "Николя кампора",яъни "Николя,йўқол!"деб ёзилган плакатларни кўтариб олишган.

Басконияга каттароқ автономия берилишини талаб қилинган варақалар отишган

Президент яширинган бино полициянинг махсус кучлари орқали қўриқлаб турилган.

"Биз Франция республикаси еридамиз.Мамлакат президенти қаерга хоҳласа ўша ерга бориши мумкин.

Агар бундай тартиб-қоидалар кимгадир ёқмаса, бу уларга яхшилик олиб келмайди",-деган жаноб Саркози.

Президент "Холланднинг қуролланган тарафдорлари бузғунчилар билан бирлашиб, оддий одамларнинг президент билан гаплашишига куч билан халақит бермоқчи" эканлигига тушунмаган.

Айни пайтда,Франус Холланд сайлов штаби вакили зўравонлик ҳаракатларини қоралаган. Байоннадаги ҳодисада социалистлар партиясидан ҳеч бир киши қатнашмаганлигини билдирган.

Сўровларга кўра, сайловчилар орасида Холланднинг обрўси баландроқ экани айтилган.

Бу мавзуда батафсилроқ