Афғонистондаги қор кўчкиси оқибатида 50дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Афғонистон шимоли-шарқидаги Бадахшон вилоятида қор кўчкиси натижасида бир қишлок бутунлай қор остида қолган.

Кўчки оқибатида камида 50 инсоннинг ҳалок бўлгани ва яна юзлаб одамларнинг қор остида қолгани хабар қилинади.

Бадахшон минтақаси узоқ, тоғли минтақа бўлиб, қиш ойларида йўллар кўпда ёпилиб қолади ва вилоятининг кўплаб туман ва қишлоқлари қиш фаслида ташқи дунёдан узилиб қолади.

Минтақага инсонпарварлик ёрдамини фақатгина тикучарлар ёрдамида етказиш имкони бор холос.

Бу йил минтақада ҳавонинг ўта ёмон келиши қутқарув амалиётларини қийинлаштирган.

Би-би-сининг минтақага яқин ерда бўлган мухбирига кўра, Бадахшонда охирги икки кун ичида қор кўчкилари юз бермоқда.

Расмийларнинг айтишларича, қор остида икки юзга яқин киши қолиб кетган.

Ҳозирда қор кўчкисидан азият чекканларга ёрдам, жумладан чодир ва иссиқ кийимлар Бадахшон билан чегарадош Тожикистон томонидан ҳам етказилмоқда.

Афғонистон Қуролли Кучларининг икки тикучари ҳам ёрдам етказиш ишлари билан машғул.

Умуман Бадахшон вилоятида бу йил қишнинг қаттиқ келгани сабабли шу вақтгача ҳам 100га яқин киши оламдан кўз юмган.

Аҳолининг уй-жой ва мол-ҳолига зарар етган.