Coca-Cola ва Pepsi ичимликлари таркиби ўзгаради

Coca-Cola ва Pepsi таркибини ўзгариради
Image caption Бу ичимликлар таркибидаги 4-метилимидазол моддаси сичқон ва каламушларда саратон касаллигини келтириб чиқаргани аниқланган

Дунёдаги газли ичимликлар ишлаб чиқарувчи йирик Coca-Cola ва Pepsi компаниялари идишида саратон касалликларини келтириб чиқариш хавфи ҳақидаги маълумотни бермаслик учун маҳсулотлари таркибини ўзгартиради.

Бу ўзгаришга Калифорния штати яқинда эълон қилган канцероген воситалар рўйхатида 4-метилимидазолнинг борлиги, бу модданинг соса-соlа ва рерsi-соlа таркибида мавжудлиги сабаб бўлган.

Бироқ Соса-Соlа ва РерsiСонинг даъво қилишича, янги рецепт Американинг барча ҳудудларида ишлатилади ва у ичимликнинг сифатини оширишга хизмат қилади.

"Бу ўзгариш одамларнинг соғлиғига туғдирадиган хавфга ҳеч қандай боғлиқ эмас, деб ҳисоблаймиз. Биз бу қарорга келишни карамель етқазувчилардан сўрадик, бизнинг маҳсулотларимиз илмий исботланмаган талаблар рўйхатида пайдо бўлмаслиги учун шундай қарорга келдик",-деб айтган Соса-Cоlа компаниясининг вакили Диана Гарца-Чарланте Ассошиэйтед пресс агентлигига.

Илмий тадқиқот натижаларига кўра 4-метилимидазолнинг сичқон ва каламушларда саратон касаллигини келтириб чиқаргани аниқланган.

Лекин бу модданинг инсон организмига туғдирадиган хавфи ҳақида ҳеч қандай далил йўқ, деб ҳисоблайди Америка ичимликлар ишлаб чиқариш Бирлашмаси.

Озиқ -овқатлар ва дори-дармонлар сифатини назорат қилувчи Америка Бошқармасининг таъкидлашича, тадқиқот давомида сичқон ва каламушларга берилган 4-метилимидазолнинг даражасини олиш учун одам бир кунда мингдан ортиқ идишда соса-соlа ва pеpsi ичимлигини истеъмол қилиши керак бўлади.

Соса-Соlа ва PеpsiСо компаниялари зиммасига дунёда газли ичимликлар ишлаб чиқаришнинг 90 фоизи тўғри келади.