Мисрда футбол ишқибозларига ҳукм ўқилган

Мисрда футбол ишқибозлари Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Футбол мавсуми тартибсизликлар туфайли бекор қилинган ва ўйинлар ўтказилишига ҳануз рухсат берилмаган.

Миср маҳкамаси 1 февралда футбол ўйинини томоша қилишга келган 75 кишини ўйиндан сўнг тартибсизликларни келтириб чиқариш ва одамларнинг ўлимида айбдор деб топган.

Уларнинг орасида бўлган тўққизта полициячига ҳам ҳукм эълон қилинган,- дейишган кузатувчилар.

Тартибсизликларда полиция қатнашмади, деган миш-мишларнинг тарқалиши ва полиция зўравонликларни бостира олмагани сабабли бутун мамлакат бўйлаб янги тўқнашувлар бошланиб кетган, 16 киши ҳалок бўлган.

Футбол тарихидаги энг қонли воқеалардан кейин генерал-майор Самоқ қўлга олинган.

Хавфсизлик Кенгашининг собиқ раҳбари генерал-майор Исом Самоқ айнан нимада айблангани равшанланмаган.

Икки вояга етмаган ўсмирнинг иши болалар маҳкамасига топширилган.

Қонли учрашув

1 феврал куни Порт Саиднинг мезбони Ал-Масри гуруҳи ўйинни 3:1 ҳисобида ютади.

Мусобақа тугугандан сўнг аввал Ал-Масри ишқибозлари, сўнгра ал-Аҳли ҳужумчилари ва тарафдорлари майдонга ёпирилиб киришади.

Бу икки гуруҳнинг азалдан бир-бирига рақиб бўлганлиги, улар иштирокидаги ўйинлар ҳамиша катта хавфсизлик кучларини талаб қилганлиги айтилган.

Футбол ишқибозларига кўра, ўйин бошланишидан олдин аренага пичоқ ва бошқа қуролларни олиб кирилишига тўсқинлик қилинмаган.

Юзлаб одамлар жароҳатланган.

Ҳодиса юзасидан ҳукумат ва парламентнинг фавқулодда йиғинлари чақирилган.

74 киши ҳалок бўлиши ортидан Миср расмийлари уч кунлик мотам эълон қилишган.

Тартибсизликлардан бир неча кун ўтиб, Қоҳирадаги Ички Ишлар Вазирлиги биноси атрофида ҳарбий ҳукуматни қотилликда айблаб оммавий намойишлар ўтказилган.

Би-би-сининг Қоҳирадаги мухбири Жон Лейнега кўра, кўпчилик мисрликлар ҳукуматнинг ўзи зўравонликларни ташкиллаштиришган ёки уни давом этишига йўл қўйиб берган, деб билади.

Сабаби, ўтган йили Ҳусни Муборакни қудратдан ағдарган кучлар сафида кўплаб ал-Аҳли гуруҳининг ишқибозлари бўлишган.

Ал-Аҳли ишқибозлари қотилликка масъул кишилар жавобгарликка тортилиши кераклигини айтишган.

Футбол мавсуми тартибсизликлар туфайли бекор қилинган ва ўйинлар ўтказилишига ҳануз рухсат берилмаган.

Би-би-си мухбирининг айтишича, ёпиқ эшиклар ортида чекланган тарзда мусобақалар ўтказиш устида музокаралар бормоқда.