Хитойда ёқилғи охирги бир ой ичида иккинчи марта қимматлади

Бензин шахобчаси Фото муаллифлик ҳуқуқи 1
Image caption Хитойда йил бошидан буён ёқилғи нархи икки бор қимматлади

Ишланмаган нефть қиймати кўтарилишда давом этаркан Хитой 2012-йил бошидан буён бензин нархини 6% ва дизел нархини 7%га оширди.

Ғарб ва нефтнинг асосий таъминотчиларидан бири бўлган Эрон ўртасидаги зиддиятлар кучайиши баробарида дунё бўйлаб нефть нархи қимматлашда давом этмоқда.

Таҳлилчиларга кўра, бу Хитой ҳукумати инфляция даражасига камроқ эътибор қаратаётгани ишорадир.

Глобал молиявий инқироз бошланганидан буён Хитойда нах-наволар кўтарила бошлади.

Истеъмол моллари нархи Хитойда ўтган йил июль ойига бориб 6,5% га баландлади.

Февраль ойида эса, инфляция даражаси ўтган йилга нисбатан 3.4% юқори бўлди.

Озиқ-овқат ва ёқилғи нархларининг кўтарилиши ўтмишда Хитойнинг йирик шаҳарларида тартибсизликларни келтириб чиқарган.

Хитойда мавжуд ёқилғи нархларини назорат қилиш тизимига мувофиқ, ишланмаган нефть нархи 22 кун ичида 4% дан ошса, ёқилғи нархи ўзгариши лозим.

Сўнгги бор Хитойда ёқилғи нархи февраль ойида 3-4%га қимматлаган эди.

Сешанба кунидан бошлаб бир литр дизел қиймати ўртача 1.22 доларга (76p) етган.

Бу мавзуда батафсилроқ