Афғонларни ўлдирган аскар ҳеч нарсани "эслолмайди"

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Жаноб Браун аскар Бэйлснинг қотиллик вақтида маст бўлганини ҳам рад этган, " у фақат бир неча томчи ичган, лекин охиригача кўтармаган",- деган ҳимоячи.

16 тинч афғон фуқароларини отиб ўлдирган америкалик сержант Роберт Бэйлс содир этилган қотилликни деярли эслолмаяпти, деб айтган аскарнинг ҳимоячиси Жон Ҳенри.

Бу ҳимоячининг Роберт Бэйлс билан Америка турмасидаги биринчи учрашуви бўлган.

Қандаҳорда 16та тинч аҳолини, жумладан 9 болани ўлдирилишидан сўнг афғонлар ва халқаро кучларнинг муносабати янада таранглашган.

38 ёшли аскар Роберт Бэйлс ўзига расмий айблов ҳукмини кутмоқда.

Жума куни у Қувайтдан Канзас штатидаги Форт Левенворт ҳарбий қамоқхонасига олиб кетилган.

Яқин ҳафталарда унга расмий айблов маълум бўлади.

Сержант Бэйлс содир этилган қотилликда ягона айбдор ҳисобланиб турибди.

Воқеага гувоҳ афғонларга кўра, қотилликда бир қанча америкалик аскарлар иштирок этишган.

Сержант Бэйлснинг оиласи, иккита уч ва тўрт ёшли болалари борлиги айтилган.

Америкалик аскарнинг хотини Кэрилин, қурбон бўлганларнинг оилаларига ўзининг таъзиясини билдирган.

Шунингдек, ўзи билган ва ҳурмат қилган киши, эрини ушбу ҳодисани содир этишига ишонмаслигини айтган.

11 мартда ўз мижози билан учрашган ҳимоячи Браун " У бўлган воқеадан олдин ва кейин юз берган баъзи нарсаларни эслаяпти. Лекин ҳодисанинг ўзини эслай олмаяпти",- деб айтган Ассошэйтед пресс мухбириг.

"Фақатгина бир неча томчи"

Олдинроқ ҳимоячи Бэйлсни умуман ҳея нарсани эслай олмаётганлигини маълум қилган эди.

"Отишма ҳақида Бэйлс эслайдими?" деган саволга ҳимоячи "Йўқ" деган ва ҳали бу саволни унга бермаганини айтган.

Жаноб Браун аскар Бэйлснинг қотиллик вақтида маст бўлганини ҳам рад этган, "у фақат бир неча томчи ичган, лекин охиригача кўтармаган",- деган ҳимоячи.

Бэйлснинг ҳимоячиси унинг Ироқда олган жароҳатлари туфайли Афғонистонда хизмат қилиши мумкин бўлмаган, деб таъкидлаган.

Бэйлснинг хотини аслида нима воқеа содир бўлганини билмоқчи эканини ва у ўлдирилган афғонлар ва албатта эри учун доим ибодат қилаётганини айтган.

Сержант Бэйлснинг илгари ҳам қонунни бузганлиги ошкор бўлган.

Унга бировга тан жароҳати етказганлик ва воқеа жойидан қочганлик айблари қўйилган.

Икки ҳолатда ҳам Роберт Бэйлс жарима тўлаш билан қутулган ва ўзининг тажовузкор табиатини тўғирлаш учун махсус дарсларга боришга жалб қилинган.

Унинг жиддий иқтисодий муаммолари ҳам бўлганлиги айтилган.

Пентагон расмийларига кўра, сержант Бэйлс айблари тасдиқланса, унга ўлим жазоси берилиши мумкин.

Лекин бу қотиллик юзасидан маҳкама жараёни йиллар давом этиши мумкин.

Афғонистон эса қотилга зудлик билан адолатли жазо берилишини талаб қилган.

Толибон Америка билан бошланган ҳамма музокараларини тўхтатган.

Бу мавзуда батафсилроқ