Генерал Башбуг: "Менга қарши маҳкама жараёни майнавозчилик"

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption туркия Қуролли Кучларининг собиқ раҳбари ҳукуматни ағдариш ҳаратларига алоқадорликда айбланмоқда.

Ҳукуматни ағдариш ва терроризмга алоқадорлик айблари билан маҳкамага тортилган Туркия Қуролли Кучларининг собиқ раҳбари генерал Башбуг айбловларни уйдирма, дея атади.

Генерал Башбугнинг айтишича, у ҳаттоки бу айбловларга қарши ўзини ҳимоя қилишга ҳам уринмайди ва иш Олий Маҳкамага оширилиши керак.

Генерал Башбуг "Эргенокон" номли маҳфий-қўпорувчилик ташкилотига раҳбарлик қилишда айбланган.

Қораловчи томонга кўра, ушба ташкилот 2003 йили бош вазир Ражаб Тойиб Эрдуғон ҳукуматини ағдаришни режалаган.

Генерал Башбуг ва унинг ҳамкорлари, дея айтилган шахслар Истанбул яқинидаги ҳибсхонада сақланмоқда.

У айблов хулосасини умуман ҳурмат қилмаслиги, айбловлар Туркия Қуролли Кучлари ва давлати шаънига ҳақорат эканлигини айтди.

Гене6рал Башбуг 2008-2010 йиллари Туркия Қуролли Кучларига раҳбарлик қилганди.

Генерал маҳкамада ўз нуқтаи назарини изҳор қилар экан, 40 қа яқин маҳкамада ҳозир бўлганлар унинг сўзларини қарсаклар билан кутиб олдилар.

Туркия Қуролли Кучлари НАТО таркибидаги АҚШ Қурролли кучларидан сўнг иккинчи йирик қўшиндир ва Туркия дунёвий тизимининг қўрқичиси сифатида кўрилади.

1960-80 йиллар мобайнида мамлакат Қуролли Кучлари уч маротаба ҳарбий тўнтаришни амалга оширган ва бош вазир Эрдуғоннинг "Адолат ва тараққиёт" партияси билан танг муносабатларга эга.

Икки томон ўртасида ўзаро айбловларга асосланган даҳанаки жанглар охирги 2 ярим йил мобайнида айниқса авж олганди.

Баъзи таҳлилчилар, "Эргенокон" юзасидан текширув жараёни "Адолат ва тараққиёт" партияси мухолифларига қаратилганлигини айтадилар. Ҳукумат бу танқидларни рад этган.

Бу мавзуда батафсилроқ