Покистонда 100 дан ортиқ ҳарбий қор остида қолган

Image caption Қор кўчкиси Покистон ва Ҳиндистон чегараси яқинида юз берган

Камида 100 нафар покистонлик ҳарбийларнинг Ҳимолай тоғидан тушган қор кўчкиси тагида қолгани хабар қилинган.

Қор кўчкиси Кашмир вилоятининг шимолида Сиачен музликлари яқинидаги Қорақурум тоғларига келиб тушган.

Покистон армияси вакили генерал-майор Отар Аббоснинг Би-би-сига айтишича, қор кўчкиси остида қолган батальонни қутқариш ишлари бошланган.

Унга кўра, қор тагидан бир нечта аскарнинг жасади тортиб олинган.

Лекин қурбон бўлганларнинг ва тирик қолганларнинг аниқ сони ҳақида бир нарса дейишга ҳали эрта.

Баъзи хабарларга қараганда, кўчки остида 130 та аскар қолган бўлиши мумкин.

Қутқарув ишларига ҳарбийлар, тикучарлар ва искабтопар итлар жалб этилган.

Кашмирнинг тоғли туманлари узоқ вақтдан буён Ҳиндистон ва Покистон давлатлари ўртасида қаттиқ баҳсларга сабаб бўлиб келади.

Бу ерларда иккала давлатнинг ҳам минглаб ҳарбий хизматчилари жойлаштирилган.

Ҳудуд 1947 йил икки давлат ўртасида бўлинган.

Ўшандан буён Ҳиндистон ва Покистоннинг ҳудуддаги мавқеи борасида келишмовчилик бир неча марта ҳарбий тўқнашувларга сабаб бўлган.

Денгиз сатҳидан 6700 метр баландликда жойлашган Сиачен музликлари денёдаги энг баланд жанг майдони саналади.

Лекин ҳарбийлар жанговор ҳаракатлардан кўра кўпроқ шафқатсиз об-ҳаво шароитларида ҳалок бўлиши айтилади.