Владимир Путин россияликларни сиёсий бирдамликка чақирди

Владимир Путин Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Сўнгги президентлик сайловида Путин эришган ғалаба мухолифат намойишлари сояси остида қолиб кетди

Россиянинг сайланган президенти Владимир Путин ватандошларини сиёсий жанжалларни бир четга қўйиб, мамлакат равнақига эътибор қаратишга чақирган.

Бош вазир сифатида парламентда чиқиш қилган Путин жаноблари Россия аҳолисининг ўсиб бораётгани "ижобий белги" эканини айтган.

Владимир Путин 7-май куни президентликка қасамёд келтиради.

Унинг президентлик сайловида эришган ғалабаси сайлов натижаларига бўлган мухолифат намойишлари сояси остида қолиб кетди.

Жаноб Путин сўзларига кўра, президентлик сайлови ўзидан "қизғин баҳслар акс-садосини қолдирди".

"Аммо демократиянинг мантиқий моҳяти шундаки, сайловлар ниҳоя топди ва энди биргаликда ишлаш вақти етди," - деб айтган Владимир Путин.

Жаноб Путин президентлик вазифасини 2000 йилдан 2008 йилгача адо этган.

"Бизда битта Россия бор. Уни ислоҳи, ривожланиши мамлакатдаги барча сиёсий кучларни бирлаштириб турадиган мақсад бўлиши шарт," - деб айтган жаноб Путин чоршанба куни парламентда қилган чиқишида.

Бу мавзуда батафсилроқ