Эрон АҚШнинг айғоқчи учоғи нусхасини яратмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Эрон ўтган йили ўз ҳудудида қулаб тушган АҚШнинг айғоқчи учоғини телевизор орқали намойиш этганди

Эрон АҚШнинг учувчисиз учадиган учоғи нусхасини яратишга киришганини айтмоқда.

Жосуслик мақсадларида ишлатиладиган Sentinel дрон учоғи ўтган йили Эрон ҳудудига қулаб тушганди.

Теҳрон вакилларига кўра, улар учоқнинг дастур таъминоти маълумотларини қўлга кирита олишган ва энди бемалол ушбу дрон учоғи нусхасини яратиш учун тўла тасаввурга эгалар.

Ғарбнинг қўрқишича, эронликлар энди мазкур учоқни радарга туширмайдиган махсус қопламани ҳам яратишлари мумкин. Айғоқчи учоқдаги махсус қоплама уни бошқа мамлакат осмонида ҳимоя қилади, чунки радар ускуналари уни илғай олишмайди.

АҚШ ҳарбийлари Афғонистон ва Покистондаги жангариларнинг ортидан тушиш учун мазкур жосус учоқларидан кенг қўлланишади.