Ливия собиқ нефт вазири дарёга "чўкиб" кетган

Шукри Ғаним Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Шукри Ғаним ўтган йили Ливиядан қочиб чиққан эди

Австралияда ўтказилган дастлабки тиббий экспертиза хулосасига кўра, Ливиянинг собиқ нефт вазири Шукри Ғаним дарёга чўкиб кетган.

Жаноб Ғанимнинг жасади якшанба куни Венадан оқиб ўтувчи Данубе дарёсидан топилган эди.

Полиция сўзчиси Роланд Ҳаҳслингернинг айтишича, экспертиза текширувлари уни чўктириб юборилгани ёда ўз жонига қасд қилганига оид ҳеч қандай аломатни аниқламаган.

69 яшар Шукри Ғаним ўтган йили Ливияда полковник Муаммар Қаддофийга қарши қуролли исён бошланар экан мамлакатни тарк этган эди.

Жаноб Ғаним Ливия Миллий Нефт Корпорацияси раҳбари лавозимида ҳам ишлаган.

У Муаммар Қаддофий ҳукумати ағдарилганидан буён Венада истиқомат қилаётганди.

Бу мавзуда батафсилроқ