Америка учоғи Покистонда жангариларни ўлдирган

Image caption Америка учувчисиз учоқларда содир этилган ҳужумларда юзлаб одамлар ўлдирилгани ҳақида аслида ҳисоб бермайди

Покистон расмийларига кўра, Американинг учувчисиз бошқариладиган учоғи жангарилар жамлоғи деб кўрилган жойни ҳужумга тутиши ортидан камида саккиз киши ҳалок бўлган.

Ҳодиса Покистон ва Афғонистон чегарасида, Шимолий Вазиристон ҳудудида содир этилган.

Покистон ҳудудидаги қавмлар назорат қиладиган 7 ҳудуддан бири бўлган Шимолий Вазиристонни Америка расмийлари Толибон ва "Ал-Қоида" жангарилари паноҳ топган бехатар макон, деб биладилар.

Йиллар давомида Американинг учувчисиз учоқлари Вазиристон минтақасига ҳужумлар уюштириб келади.

Покистон расмийлари бу дрон ҳужумлари қурбонларининг аксари тинч фуқаролар эканини айтиб, учувчисиз бошқариладиган учоқлардан Покистон ҳудудини бомбалашни тўхтатишни талаб қилиб келмоқда.

Америка учувчисиз учоқларда содир этилган ҳужумларда юзлаб одамлар ўлдирилгани ҳақида аслида ҳисоб бермайди.

Барак Обама президентлиги остида бу ҳужумларнинг сони 2010 йилда 101 тани ташкил этгани, 2011 йилда 64 марта ўтқазилгани айтилган.

Покистонда ракета ҳужумлари ортидан кейинги саккиз йилда 1715 дан 2680 тагача одам ҳалок бўлгани хабар қилинган.

Бу мавзуда батафсилроқ