Афғонистондаги сув тошқинида одамлар қурбон бўлган

Фото муаллифлик ҳуқуқи no credit
Image caption Қишлоқ аҳолиси сел келган пайтда тўй маросимини ўтказаётган бўлган

Афғон расмийларига кўра, мамлакат шимолида кузатилган сўнгги сув тошқинларида камида йигирма киши қурбон бўлган, 80 киши бедарак йўқолган.

Кўплаб уйларни сув ювиб кетган.

Маҳаллий масъуллар бошпанасиз қолган юзлаб инсонларга ёрдам бериш учун қўллари калталик қилаётганидан шикоят этишган.

Сўнгги кунларда кучли ёғингарчиликлар ҳалокатли сув тошқинлари ва лой кўчкиларига сабаб бўлгани кузатилган.

Сув тошқинидан энг кўп Сари Пул вилоятидаги кишлоқ зарар кўрган.

Қишлоқ аҳолиси сел келган пайтда тўй маросимини ўтказаётган бўлганлар.

Қишлоқда қидирув-қутқариш ишлари давом этаётгани айтилган.