"Ал-Қоида"нинг яна бир қўмондони ўлдирилган

Image caption Америка Фаҳд Муҳаммад ал-Кусо ҳақидаги маълумот учун беш миллион доллар ваъда қилган

Американинг учувчисиз бошқариладиган учоғи "Ал-Қоида"нинг Ямандаги нуфузли қўмондони Фаҳд Муҳаммад ал-Кусони ўлдирган.

Униинг ўлимига қасос сифатида Яман жанубида жангариларнинг ҳукумат армиясига қилган ҳужуми ортидан камида 20 аскар ҳалок бўлган.

Ал-Кусонинг ўлимини Американинг Ямандаги элчихонаси расмийлари, шунингдек "Ал-Қоида" ҳам тасдиқлаган.

2009 йилда ҳам Муҳаммад ал-Кусонинг ўлдирилганлиги айтилган, сўнгра бу хабар ўз тасдиғини топмаган.

2000 йилда Яманнинг Аден портида кема портлаши натижасида 17 Америка аскари ҳалок бўлган, 40 киши жароҳат олган эди.

2003 йил апрелида Яман ҳукумати томонидан ушбу портлашга алоқадор деб қўлга олинган Муҳаммад ал-Кусо қамоқдан қочишга муваффақ бўлади.

Орадан 11 ой ўтиб қўлга олинган Муҳаммад ал-Кусо 2007 йил бошида Американинг норозилигига қарамасдан қамоқдан озод қилинади.

Америка президентиниинг терроризмга қарши кураш бўйича маслаҳатчиси Жон Бреннанга кўра, "фақат бир кишига нисбатан йирик ҳарбий амалиёт унинг террорчиликка алоқаси борлигига аниқ далиллар натижасида амалга оширилади".

Бундан олдин Америка разведкаси томонидан узоқ вақт қидирувда бўлган Фаҳд Муҳаммад ал-Кусо ҳақидаги маълумот учун беш миллион доллар ваъда қилинган.

Бу мавзуда батафсилроқ