Минглаб фаластинликлар "Накба" ёки Фожеа кунини нишонлаганлар

Image caption Юзлаб кишилар душанба куни Тел-Авив университетининг олдида "Нақба куни"ни нишонлаш учун йиғилишган

14 май - Исроил давлати бапро этилгани эълон қилинган кун, бунинг оқибатида минглаб фаластинликлар ўзларининг яшаб турган уйларидан ажралган эдилар.

Фаластинликлар бу тарихий кунни юришлар билан нишонлаганлар.

Мухбирларга кўра, юришлар Исроил қамоқхоналарида сақланаётган фаластинлик маҳбусларнинг очлик амалиётини тўхтатганларига ҳам бағишланган.

Фаластинлик маҳбуслар Исроил таъбирича, қамоқхонада туриб "террорчилик фаолият"ини мувофиқлаштириб туришдан воз кечишларига эвазига Исроил маҳкамасиз ва айблов эълон қилмасдан туриб бирор кишини ҳибсда ушлаб туриш сиёсатини қўлламасликка рози бўлган.

Юзлаб кишилар душанба куни Тел-Авив университетининг олдида "Накба куни"ни нишонлаш учун йиғилишган.

Айни пайтда, маросимни тарқатиш учун майдонга икки юзга яқин ўнг қанот фаоллари етиб келишган.

Намойиш оммавий тартибсизликларга айланиб кетишига оз қолган.

Полиция йиғилганларни тарқатишга уринган, бир неча киши ҳибсга олинган.

"Мамлакатимиз одамлари орасида яҳудийларни йўқолиб кетмаганига афсусланадиган кишилар борлиги жуда ҳам йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат",- деб айтган "Миллий бирлик" диний партиясининг депутати Арье Эльдад. У намойишчиларга қарши ўлароқ яҳудий давлатининг барҳаётлиги учун қадаҳ кўтарган.

Университет раҳбарияти эса, намойишга эркин сўз айтиш ҳуқуқининг ажралмас қисми сифатида қараш кераклигини айтган.

Исроил қамоқхоналарида очликни тўхтатган 1500 га яқин маҳбусларнинг талаблари ҳам инобатга олинган.

Икки ой давом этган очлик туфайли юз бериши мумкин бўлган ўлим фаластинликлар орасида янги зўравонликларни келтириб чиқаришидан хавотирлар пайдо бўлган.

Исроил қамоқхонаси расмийлари Миср ва Иордания воситачилигида эришилган келишувни тасдиқлаганлар.

Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббоснинг расмий сўровидан кейин бир келишувга келинган.

Келишувга кўра, 300 дан ортиқ фаластинлик маҳбуслар ноябр ойигача озод этилади.

Фаластин расмийлари олдинроқ ҳибсга олишларни қоралашган ва бу масалани БМТда кўтаришни айтишган.

Маҳбуслар узоқ вақт алоҳида хоналарда сақланганлари ва яқинлари билан учрашишга рухсат берилмаслигидан шикоят қилишган.

Исроил вакили Ғазо бўлгасидан бўлган маҳбусларга кўпроқ учрашув вақти ажратилишини билдирган, лекин Исроил фаластинликлар учун алоҳида камераларни тугатишга келишганини рад қилган.

4500 дан ортиқ фаластинлик маҳбуслар қуролланган фаластин гуруҳларига аъзоликда айбланиб ҳибсда ушлаб турилибди.

Ғазо ва Ғарбий соҳил аҳолиси уларни миллий қаҳрамон деб билади ва бирдамлик белгиси сифатида намойишлар ўтказиб келади.

Бу мавзуда батафсилроқ