Афғонистондаги портлашда одамлар ўлган

Image caption Афғонистоннинг кўп ҳудудлари ҳамон нотинчлигича қолмоқда

Афғонистоннинг Фараҳ филоятида маҳаллий ҳокимият биносига ҳужум натижасида етти киши ўлдирилган.

Маҳаллий полицияга кўра, камида олти хавфсизлик ходими ҳалок бўлган, 13 киши яраланган.

Ҳужум қилганлар полиция кийимида бўлганлар.

Ҳудкуш ҳужумчилардан бири бино эшиги олдида ўзини портлатган.

Яна учтаси бино ичкарисига киришга муваффақ бўлган, улар полиция томонидан отиб ўлдирилган.

Кейинги кунларда Афғонистоннинг бир қанча жойларида портлашлар содир этилган.

Якшанба куни собиқда Толибон вазирларидан бири бўлган ва кейинчалик тинчлик музокарачисига айланган Арсала Раҳмоний Кобулда ишга кетаётган маҳал отиб кетилганди.

Бу эса, Президент Карзайнинг миллий ярашув борасидаги умидларига кучли зарба сифатида талқин этилмоқда.

НАТО кучлари 2014 йилга қадар хавфсизлик масъулиятини тўла афғонларга топширишлари режаланган.

Бу мавзуда батафсилроқ