Мисрда "Мусулмон биродарлар" жонли занжир ҳосил қилишмоқчи

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Мамлакат президентлиги учун 13 номзод қаттиқ кураш олиб бориши кутилмоқда

Мисрнинг "Мусулмон биродарлар" диний-сиёсий бирлашмаси ўз тарафдорларини президентликка номзоди қўйилган Муҳаммад Мурсийни қўллаб-қувватлаш учун "жонли занжир" қуришга чорлаган.

Режага кўра, бу дунёдаги энг узун "жонли занжир" бўлиши кутилмоқда.

Бирлашма вакили Аҳмад Абдул Атонинг айтишича, "жонли занжир" ҳаракат қатнашчиларининг тўлқини Александриядан Осуангача чўзилиши мумкин.

Икки шаҳар ўртасидаги умумий масофа 1200 километрни ташкил этади.

"Мусулмон биродарлар" ташкил этилганига 80 йил бўлган.

Ҳусни Муборакнинг ҳукмронлиги даврида уларнинг фаолияти тақиқланган, "Мусулмон биродарлар" ҳаракатининг аъзолари таъқиб этилганлар.

Олдинги сайловларда ҳаракатнинг фаоллари мустақил номзодлар сифатида рўйхатдан ўтишга интилганлар.

"Мусулмон биродарлар"дан айримларининг энди Мисрда шариат қонунларини жорий этиш чақириқлари уларнинг жамиятдаги мухолифлари орасида хавотирларни янада оширган.

Мисрдаги президентлик сайловлари 23-24 май кунлари бўлиб ўтади.

Мамлакат президентлиги учун 13 номзод курашиши айтилган.

Бу мавзуда батафсилроқ