Италияда зилзила рўй берган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Одамлар такрорий зилзила хавфидан уйларини ташлаб чиққанлар

Италия шимолида якшанбага ўтар кечаси юз берган 6 балли ер қимирлаши оқибатида камида олти киши ҳалок бўлган, минглаб одамлар уйларини ташлаб чиққанлар.

Ҳодиса Болонья шаҳридан 35 км шимолда рўй берган.

Яна такрорий ер қимирлашлари бўлиб тургани хабар қилинган.

Италия телевидениеси орқали вайрон бўлган шаҳар лавҳалари кўрсатилган.

Шаҳарда қутқарув-қидирув ишлари бошланган.

Вайроналар остида қанча одам қолгани номаълум.

Зилзила маркази ернинг сатҳидан 10 км масофада жойлашгани айтилган.

Биринчи силкиниш маҳаллий вақт билан тунги соат 4 да юз берган.

Зилзила Болонье, Верона ва Мантуада шаҳарларида сезилган.

Хабарларга кўра, 50 киши унча жиддий бўлмаган жароҳат олгани қайд этилган.

Италия шимолида тез-тез зилзила юз бериши туфайли, бу ерларда яшайдиган аҳоли зилзила оқибатларини бартараф этишда тажрибага эга эканликлари айтилади.

Охирги марта Италиянинг Аквила шаҳрида 2009 йилда юз берган зилзилада қариийб 300 киши ҳалок бўлган.

Бу мавзуда батафсилроқ