Афғонистонда учувчисиз учоқ ҳужумидан бир оила нобуд бўлган

Фото муаллифлик ҳуқуқи 1

Афғон расмийларининг хабар беришича, НАТОнинг учувчисиз учоғи ҳужумидан бир оиланинг саккиз аъзоси, олти бола ва уларнинг ота-отаси ҳалок бўлган.

Ҳужум шанба куни тунда Пактия вилоятидаги қишлоқларнинг бирида содир этилган.

Маҳаллий расмийларга кўра, оила бошлиғи на толибларга ва на бошқа жангари гуруҳларга алоқаси бўлган.

НАТО расмийлари ҳодиса текширилаётганини билдирган.

Шунингдек, НАТОнинг тўрт ҳарбийси Афғонистонда йўл минаси портлашидан ҳалок бўлган, деб хабар беради Ассошиэйтед Пресс агентлиги.

Ҳалок бўлганлардан бири Британия фуқароси бўлган.

Унинг машинаси Ҳилманд вилоятининг жанубида портлаб кетган.

Бошқа бир НАТО ҳарбийси мамлакат шарқида юз берган ҳужумда ўлдирилган.

Афғонистонда кейинги ойда НАТОнинг ҳалок бўлган ҳарбийлари сони 33тага етган.

Йил бошидан буён 165 ҳарбий ўлдирилган.

Бу мавзуда батафсилроқ