Швеция "Овронигоҳ" ғолиби бўлди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Швециялик қўшиқчи Лорен "Овронигоҳ" тарихида энг кўп 372 балл тўплаб, ғолиб бўлган

Швециялик қўшиқчи Лорин Озарбайжонда бўлиб ўтган 57- "Овронигоҳ" қўшиқ танловида ғолибликни қўлга киритган.

"Сизга ташаккур, мен сизни жуда яхши кўраман, бу ҳақиқат. Сизсиз мен бу натижага эришолмасдим. Бу жуда ҳаяжонли! Раҳмат сизга!",-деб томошабинларга миннатдорчилик билдирган "Овронигоҳ" қўшиқ танловида ғолиб бўлган швециялик қўшиқчи.

Лорин Euphoria қўшиғини ижро этиб, энг кўп 372 балл тўплаган.

Россиянинг "Бурановские бабушки"лари 259 балл билан иккинчи ўринни эгаллашган.

"Овронигоҳ" қўшиқ танловини очиб берган британиялик 76 ёшли қўшиқчи Энгельберт Хамперт охиридан иккинчи ўринда қолган.

Хамберт "ҳаммасини ватани учун "қилганини айтган.

Дастлабки бешталикка томошабинлар овози орқали Сербия, Озарбайжон, Албания қўшиқчилари ҳам киришган.

Финалда Оврўпонинг 40 давлати ичидан сараланган 26 мамлакатнинг иштирокчилари ўз санъатларини намоён этишган.

Шунингдек 42 мамлакат ва халқаро жюри овоз беришда қатнашишган.

Озарбайжон "Овронигоҳ"" танлови олдидан ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан танқидларга учраган.

Жумладан, аҳоли турар жойларини кўчириб, танлов ўтадиган концерт саройи қурилгани норозиликларга сабаб бўлган.

Демократик ислоҳотларни талаб қилиб тинч намойиш ўтказган ўнлаб мухолифат аъзолари ҳибсга олинган.

Инсон ҳуқуқи ҳимоячилари ғолибликка асосий даъвогар деб саналган швециялик қўшиқчи билан финал олдидан учрашишган.

Лекин швециялик Лорин журналистларнинг Озарбайжонда инсон ҳуқуқлари бузилишига оид саволларига жавоб беришни истамаган.

Швециялик қўшиқчининг ғалабаси ортидан кейинги 2013 йил "Овронигоҳ"" қўшиқ танлови Стокгольмда бўлиб ўтади.

Бу мавзуда батафсилроқ