НАТО: "Ал-Қоида" раҳбарларидан бири ўлдирилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Афғонистондаги "Ал-Қоида"нинг энг нуфузли раҳбарларидан бири ҳаво ҳужуми пайти ўлдирилган.

НАТО расмийлари бирдиришича, асли саудиялик бўлган Саҳар ал-Тайфий "Ал-Қоида"нинг Афғонистондаги иккинчи раҳбари ҳисобланган.

Саҳар ал-Тайфий чет эллик жангариларга қўмондонлик қилган ва халқаро ва афғон армияси кучларига қарши ҳужумларни бошқарган.

Толибон бу хабарни тасдиқламаган, Саҳар ал-Тайфий тириклигини, уч ой олдин бошқа ҳудудга кўчганини маълум қилган.

НАТОнинг хабарига кўра, Тайфий ва "Ал-Қоида"нинг яна бир нечта аъзоси Кунар вилоятидаги Таҳур туманида ҳаво ҳужумига тутилган.

Американинг учувчисиз бошқариладиган учоғи Афғонистон ва Покистонда жангарилар жамлоғи деб кўрилган жойни ҳужумга тутиши ортидан ўнлаб тинч фуқаролар ҳам ҳалок бўлиши айтилади.

Америка учувчисиз учоқларда содир этилган ҳужумларда юзлаб одамлар ўлдирилгани ҳақида аслида ҳисоб бермайди.

Бу мавзуда батафсилроқ