НАТО тинч фуқароларнинг ўлими учун кечирим сўраган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Америка ҳаво ҳужумларида қурбон бўлганлар ҳақида ҳисоб бермайди

Чоршанба куни афғон расмийлари аёллар ва болалар дохил 18 тинч фуқаронинг НАТОнинг ҳаво ҳужуми қурбони бўлганини хабар қилган.

Лоғар вилоятига ташриф буюрган НАТО генерали Жон Аллен маҳаллий аҳоли ва оқсоқоллар олдида узрини айтган ва ҳалок бўлганларнинг оилаларига таъзия изҳор этган.

Бу НАТОнинг биринчи бор ҳаво ҳужумлари чоғида тинч фуқаролар ўлганини тан олишидир.

НАТОга кўра, ҳарбийлар Афғонистондаги жангариларни нишонга олган.

Ўтган ҳафтада ҳам Покистон ва Афғонистонда содир этилган ҳаво ҳужумларида инсонлар ҳалок бўлган.

Афғонистондаги "Ал-Қоида"нинг энг нуфузли раҳбарларидан бири ҳаво ҳужуми пайти ўлдирилган.

Йиллар давомида Америка учувчисиз учоқлари жангарилар жамлоғи деб кўрилган ҳудудларга ҳужум қилиб келишади.

Америка учувчисиз учоқларда содир этилган ҳужумларда юзлаб одамлар ўлдирилгани ҳақида аслида ҳисоб бермайди.

АҚШ бундай учоқлар оддий кучларнинг қўли етмаётган исёнкорлар етакчиларини мўлжалга олишига ишонади.

Афғон ва Покистон матбуоти эса бундай ҳужумлар ортидан юзлаб оддий фуқаролар ҳалок бўлаётганини айтади.

Афғонистон президенти ҳаво ҳужумини "оқлаб бўлмайди, деб айтган.

Бу мавзуда батафсилроқ