Мисрдаги парламент сайловлари натижалари ноқонуний дея эълон қилинди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Мисрда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи арафасида вазият яна таранглашди.

Келаётган шанба якшанба кунларига режаланган Мисрдаги президентлик сайловларининг иккинчи босқичи ўтган йилдан бери мамлакатда давом этиб келаётган демократик жараёнларнинг ниҳоий нуқтаси бўлиши кутилганди.

Лекин Олий Конституцион Маҳкама томонидан олинган икки қарор бу жараённи остин-устун қилиб юборгандек.

Парламент сайловлари ноқонунуий дея эълон қилинган экан, жорий Парламент қабул қилган қарорлар ҳам энди кучсиз.

Шунинг учун собиқ президент Ҳосни Муборак даврида Бош вазир Бўлган Аҳмад Шафиқ президентлик сайловларида қатнаша олади ва табиийки, у бу қарорларни хуш қаршилади.

Конституцион маҳкама, камситиш ва ажратиш ҳақидаги қарорни бекор қилувчи тарихий оламшумул қарорни қабул қилди, деди у.

"Мусулмон биродарлар" аъзолари аксариятни ташкил қилган парламент собиқ режим даврида ҳукумат таркибида бўлганлар сайловларда қатнаша олмайди деган қарорни олганди.

"Мусулмон биродарлари"дан президентликка номзод Муҳаммад Морси Конституцион маҳкама қароридан қониқмагани, лекин ҳурмат қилишини айтди.

"Биз ўз йўлимизни давом эттирамиз ва қаллобликлар рўй бераяптими-йўқми синчиковлик билан кузатамиз. Агарда бундан ҳоллар рўй берса жиноятчиларга қарши йирик инқилоб рўй беради", деди Муҳаммад Морси.

Мисрдаги қатор фаоллар ташкилотлари йиғилиб Олий Маҳкама қарорни муҳокама қила бошлаганлар.

Охирги ойлардаги сиёсий эврилишлар маркази бўлган Қоҳирдаги "Таҳрир" майдонида бир неча юз киши йиғилиб, "Ҳарбий бошқарув йўқолсин", деган шиорларни кўтариб чиқдилар.

"Инқилоб ҳеч нарсага эришмади. Манзара ҳозирда шундайки, Муборакнинг одами сайловларда кучли номзод бўлиб қолмоқда. Бу вазият Руминиядаги вазиятни эслатади. Ўшанда Президент ўлдирилганди, лекин унинг ўринбосари қудратни эгаллаганди", деди "Таҳрир"да йиғилганлардан бири.

Конституцион Маҳкама раиси Муборак даврида тайинланган шунинг учун таҳлилчиларга кўра, инқилобчиларнинг аскарининг унга ишончи йўқ.

Халқаро муносабат

АҚШ давлат котиби Хиллари Клинтон Мисрдаги қудрат тўлиқ равишда фуқаро бошқарувига ўтишига даъват қилиб чиқди.

"Бу жараёнлар даврида АҚШ Миср халқининг тинч, ишончли ва демократик ўзгаришлар умидларини қўллаб-қувватлаб келди. Ҳозирда охир-оқибат Миср халқи ўз келажагини ўзи белгилаши керак. Келаётган шанба-якшанба кунги сайловлар тинч, озид ва адолатли йўлда ўтказилишини кутамиз. Қуролли Кучлар Олий Кенгашининг Миср халқига берган ваъдасига мувофиқ қудрат демократик равишда сайланган фуқаро ҳукуматига тўлиқ равишда ўтишига умид қиламиз", деди АҚШ давлат котиби.

Таҳлилчиларга кўра, президентлик сайловларида икки номзоддан қай бири ютиб чиқмасин ўта мушкул хавфсизлик, иқтисодий ва сиёсий вазият билан юзма-юз бўлади.

Ҳозирга қадар ҳам Президентнинг ваколатлари тўлиқ ишлаб чиқилмаган. Парламентга янги Конституцияда бу ваколатларни қайд қилиш вазифаси юкланганди, лекин эндиликда Конституцион МАҳкаманинг қарори Парламент фаолиятини фалажлаган кўринади.