BBC navigation

Зимбабве депутатлари ВИЧни бартараф этиш учун суннат қилинмоқда

Сўнгги янгиланиш 22 июн 2012 - 12:53 GMT

Зимбабве халқ вакиллари оддий аҳолига ибрат бўлишни истаётганларини билдиришди.

Зимбабведа ВИЧ ва ОИТС борасидаги билимни оширишга қаратилган кампания доирасида парламентнинг бир қатор эркак депутатлари суннат қилинмоқда. Бир миллиондан ошиқ инсон ВИЧ юқтиргани ишонилган Зимбабведа илк марта "Зимбабве депутатлари ВИЧ ва ОИТСга қарши" гуруҳи аъзолари шундай чорага қўл урмоқдалар. БМТ олиб борган тадқиқот суннат эркакларда ВИЧ юқтириш хавфини 60 фоизга кесишини аниқлаган.

Депутатларнинг кампаниясига маҳаллий санъаткорлар, оркестр ва маҳаллий мактаб ўқувчилари дастак билдириб, ранг-баранг томоша билан уларга ҳамроҳлик қилганлар.

Бугунга қадар ўнлаб парламент аъзолари мазкур кампанияда иштирок этиш истагини билдириб аризага имзо чекканлар.

Парламент биносида 10 дақиқалик суннат амалини бажариш учун махсус клиника ташкил қилинган.

"Зимбабве депутатлари ВИЧ ва ОИТСга қарши" гуруҳининг раиси Блессинг Чебундо биринчи бўлиб суннат қилинган.

Мазкур жараён келгуси ҳафтагача давом этиши айтилади. Африкада суннат орқали ВИЧ ва ОИТС хавфини камайтириш ҳаракатлари янгилик эмас.

У илк марта 2009 йилда эълон қилинганидан бери бир миллиондан ошиқ зимбабвелик эркаклар аллақачон тиббий амалиётни бошдан кечирганлар.

Аммо, жамиятда муҳим арбоблар саналган депутатлар ўзлари ўрнак бўлиш орқали янада кўпроқ ватандошлари шундай йўл тутишига умид қилишмоқда.

Лекин, ҳамма депутатлар ҳам бу кампаниядан мамнун эмас. Бир парламент аъзоси Би-би-сига маданий сабаблар туфайли суннат кампаниясида қатнашмаслигини билдирди.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.