Шинжонда учоқни олиб қочишга уринилган

Фото муаллифлик ҳуқуқи weibo.com
Image caption Террористлар деб гумон қилинганларнинг шахси ошкор этилмаган.

Хитойнинг Шинжон Уйғур мухтор вилоятида "Тианжун Аэрлайнес" ( Tianjin Airlines) авиакомпаниясининг учоғини олиб қочишга уриниш ҳаракати бартараф қилинган,- деб хабар беради Синьхуа ахборот агентлиги.

Хатон-Урумчи йўналиши бўйича учувчи учоқ парвозидан 10 дақиқа сўнг Хотан чўллари устидан ўтаётганда олти киши учоқни қўлга олмоқчи бўлганлар.

Экипаж аъзолари ва йўловчиларнинг биргаликда ҳаракатлари натижасида жиноятчилар ушланган ва қуролсизлантирилган,- деб айтилган расмий хабарда.

Хитой расмийларига кўра, Шинжон-Уйғур вилоятида бўлгинчилик кайфиятлари кучли, турли тўдалар фаолияти аниқланган.

Хитой ҳукумати уйғурларни бўлгинчиликда айблаб келади, инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра, Хитой ҳукумати этник уйғурларга нисбатан тазйиқларини бўлгинчилик, терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш билан оқлайди.

Ҳодисада бир неча киши енгил жароҳат олган. Экипаж аэропортга қайтишга қарор қилган.

Террористлар деб гумон қилинганларнинг шахси ошкор этилмаган.

Бу мавзуда батафсилроқ