Афғонистонда НАТО аскарлари ўлдирилган

Фото муаллифлик ҳуқуқи
Image caption Шу йил бошидан буён Афғонистонда 20 дан ортиқ НАТО аскарлари ўлдирилган

НАТО расмийларига кўра, афғон полицияси кийимида бўлган киши Афғонистон ғарбидаги Ҳелманд вилоятида халқаро кучларнинг уч ходимини отиб ўлдирган.

Яраланган ҳужумчи қўлга олинган, деб хабар беради НАТО.

Британия мудофаа вазирлигининг хабар беришича, ҳалок бўлганларнинг учаласи ҳам Британия ҳарбийлари бўлишган.

Йил бошидан буён халқаро кучларнинг 20 дан ортиқ ходими ўлдирилган.

Кузатувчиларга кўра, бундай ҳодисалар халқаро кучларнинг жанговор руҳиятига ҳам таъсир қилган.

Маҳаллий аҳолининг Афғонистондаги НАТО кучларига муносабати шу йилнинг феврал ойида Багром базасида Қуръон нусхаларини ёқиб юборилиши ортидан ёмонлашган.

Март ойида Америка аскарининг 16 тинч фуқарони отиб ўлдирганлиги бу муносабатни янада таранглаштирган.

Бу ҳодиса ортидан Афғонистон президенти Ҳомид Карзай НАТО кучларини муддатидан олдин мамлакатдан чиқиб кетишини сўраган.

Бу мавзуда батафсилроқ