BBC navigation

Монголиянинг табиат қочқинлари

Сўнгги янгиланиш 6 июл 2012 - 11:26 GMT

Табиат қочқинлари

  • 28 ёшли собиқ чўпон Ғамбататар Баатарч ўз ўғли билан ўтовида суратга олинган. Қаҳратон қиш унинг 300 қўйини нобуд қилгач, у шаҳарга кўчиб ўтган. У Улан Баторнинг Ғер туманида яшаган. Қийинчиликлардан чарқаган аёли уни ташлаб кетган.
  • Икки кун давом этган қаттиқ совуқ ҳаво ортидан Архангай вилоятида яшовчи Цамба оиласи 20 қўйидан айрилди. Охирги уч йилда қайталанган мисли кўрилмаган совуқ қиш бор қўйларнинг ярмини, таҳминан 2 минг қўйни ўлдирган.
  • Ульзийт қишлоғида ташлаб кетилган ўтов. Қишга чидай олмаган оила уни ташлаб бошқа ўлкага кўчган. Цамба оиласи эса бу ўтовга яқин жойда яшайди. Монголия ўта қашшоқ мамлакатдир: аҳолининг 20 фоизи кунига 1,25 долларга кун кўради, 30 фоиз аҳоли тўйиб овқатланмайди.
  • 29 ёшли Эрдена Туя совуқдан қочиб ўтовга киришга уринган жонворни ҳайдаб чиқармоқда. Ортда музлаб нобуд бўлган қўйлар жасадлари. Монголияда ҳарорат йилдан йилга тушиб бораяпти, баъзиларида у -50га тушади. Шу туфайли юзлаб кўчманчи чопонлар оилалари билан пойтахт Улан Баторга кўчишаяпти.
  • Эрдене яна бир қўй жасадини қўйлар қабристонига олиб кетаяпти. Италиялик Алессандро Грассанининг суратлари экологик муҳожирлар тақдирини ёритишни мақсад қилади. БМТга кўра, 2050 йилга келиб 200 миллион одам иқлим ўзгаришлари туфайли қишлоқлардан катта шаҳарларга кўчишга мажбур бўладилар.
  • Эрдене ва унинг 3 ёшли ўғли Тувчинж мавҳум келажакка кўз тикадилар. Бу сурат уларнинг ўтовида, ухлашга ётишларидан аввал олинган.
  • Эрдене ва унинг ўғли Тувчинж совуқ тундан сўнг уйғондилар. Болакайнинг қўлида улар билан ухлаган қўзичоқ. Боланинг отаси Бартгаргал аллақачон қўйларни санаш учун чиқиб кетди. Унга 6 ёшли ўғли Азжаргалом хамроҳлик қилади.
  • 26 ёшли Дюн Эрдене Улан Батордаги митти хонадонда отаси, онаси, акаси ва 4 ёшли укаси билан яшайди. Улар аввал адирларда яшаганлар. Икки йил аввал барча қўйлари музлаб ўлгач, оила шаҳарга кўчган.
  • Дюн ҳомиладор, лекин қаллиғи уни тарк этган. Дюн ўзлари яшайдиган бинода қоровуллик қилади. Хонадон зина остида жойлашгани учун, кўп тўлов тўланмайди. Дюннинг отаси умр бўйи қўй боққан, унда бошқа хунар йўқ.
  • Улан Батордаги ўтовлар шаҳри. Монголия аҳолисининг деярли ярми - 1,2 миллион одам Улан Баторда яшайди. Уларнинг ярми шаҳар четидаги мана шундай ўтов маҳаллаларда яшайдилар. 20 йил ичида пойтахт аҳолиси икки баравар ортган. Экологик муҳожират ишсизлик, қашшоқлик ва антисанитарияга сабаб бўлмоқда.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.