Афғонистонда НАТО аскарлари ўлдирилган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Кейинги ҳафтада Афғонистонда НАТО аскарларига қарши ҳужумлар кучайган

Афғонистонда олти нафар НАТО ҳарбийлари ҳалок бўлган портлашни Толибон ўз зиммасига олган.

Ҳодиса мамлакат шарқида юз берган.

Бу якшанба куни рўй берган иккинчи портлашдир.

Олдинроқ Қандаҳорда уч мина портлаши натижасида бир НАТО ҳарбийси , шунингдек, 18 маҳаллий фуқаро ҳам қурбон бўлган.

Ҳодиса Японияда халқаро донорларнинг Афғонистонга 16 млрд. доллар ёрдам беришга қарор қилганидан ўтиб содир этилган.

Афғонистондаги зўравонликлар кейинги ҳафтада кучайгани кузатилган. Якшанба кунинг ўзида 14 тинч фуқаро ўлдирилган.

Мамлакат шимолида зино қилишда айбланган аёл маҳаллий толиблар томонидан отиб ўлдирилган.

Афғонистонда қанча аёл "ахлоқий жиноятлар"да айбланиб ўлдирилаётганлигини назорат қилиш мушкул.

Аёллар зўравонлик қурбонларига айланиши мамлакатда тез-тез содир бўлади.

Айни пайтда афғон ҳукумати бундай ҳолларни тўхтатишга қодир эмас.

НАТО генерали Жон Аллен бундай ҳодисаларни " ўта шафқатсизлик " деб қоралаган.

Толибларнинг аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликлари жиддий тарзда ҳал этилиши лозимлигини таъкидлаган.

Жаноб Аллен НАТО маҳаллий ҳукуматга қотилларни топишда ёрдамини таклиф қилганини билдирган.

Афғонистондаги хорижий кучлар 2014 йилда чиқиб кетиши айтилади.

Бу мавзуда батафсилроқ