BBC navigation

Афғонистонда НАТО карвони ҳужумга тутилди

Сўнгги янгиланиш 16 июл 2012 - 10:00 GMT

Афғонистон шарқидаги Вардак вилоятида НАТО карвонига қарши уюштирилган ҳужумда бир ҳайдовчи нобуд бўлган, яна икки киши тан жароҳати олган.

Ҳодиса ўтган тун Кобул Қандаҳор шоҳ йўлида юз берган.

Маҳаллий одамларга кўра, 8та автомобил ёниб кетган.

Айримлар 12та танкерга ўт кетгани ҳақида айтишган.

Вардак вилояти расмийларига кўра, қуролли шахслар НАТО карвонини Саидобод улусворлигида нишонга олишган.

Ҳужум масъулиятини зиммасига олган Толибон талофатлар сони кўплигини даъво қилади.

Толибон воизининг матбуотга айтишича, улар НАТО карвонига қарши Саидобод туманининг бир неча қишлоқларида уюштиришган.

Унга кўра, 20га яқин юк ортилган автомобил бутунлай ёндириб юборилган.

Кобул-Қандаҳор шоҳ йўли Толибон таъсири кучли бўлган Саидобод улусворлигидан ўтган.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.