BBC navigation

Қиблага юзланганда ёғду таратувчи жойнамоз ихтиро этилди

Сўнгги янгиланиш 18 июл 2012 - 15:20 GMT

Жойнамознинг ҳозирча фақат икки нусхаси мавжуд.

Лондонда фаолият юритувчи асли туркиялик дизайнер Сўнар Ўзанж Маккага юзланганда ёғду берувчи жойнамозни ихтиро қилган.

Ҳозирда бу ноёб маҳсулотнинг икки донагина нусхаси бор - уларнинг бирини Нью-Йорк Замонавий Санъат Музейи сотиб олган.

Ўзанж жаноблари жойнамозни оммавий тарзда ишлаб чиқариш учун ҳозирда ҳомий қидирмоқда.

"Бу жойнамоз ҳақида кўпгина танқидий қарашлар янгради, баъзилар ёруғлик жуда кучли бўлгани учун намоз ўқиётган одам чалғийди дейишди. Лекин жойнамознинг ён тарафида ёруғликни ўчириб қўядиган тугмача бор", - деб айтди ихтирочининг ўзи.

Жойнамоз "Эл Сажда" деб номланади. "Эл" электр ёғдуни англатса, "Сажда" арабчада жойнамозни англатади.

Унинг ичига электроник компасс ўрнатилган бўлиб, у қибла қайси томонда эканини аниқлаш учун ишлатилади. Намозхон фақат жойнамоздаги митти компьютерга ўзининг жўғрофий жойлашувини киритиши керак.

Жойнамоз қисман неопрен кимёвий моддадан ясалган. Жойнамозга пикселма пиксел чизиб чиқилган масжид ўзидан ёруғлик чиқаради. Масжид расми Истанбулнинг Султон Аҳмад масжидининг нусхасидир.

Таҳлилчиларга кўра, бу мусофир мусулмонлар учун қиблага юзланишни анча осонлаштиради.

Бу ихтиро ҳақида сизнинг фикрингиз қандай?

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.