Хитойда кучли сув тошқинлари одамлар умрига зомин бўлган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Хитой пойтахти Пекин охирги 60 йилда кузатилмаган қаттиқ ёғингарчиликка дуч келган.

Камида 10 одам ҳалок бўлган, минглаб кишилар яшаб турган уйларидан эвакуация қилинган.

Минглаб одамлар Пекин аэропортидан чиқолмай қолганлар.

Шанси вилоятида тўрт, Сичуан вилоятида олти кишининг ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Шанба куни бошланиб, тун бўйи давом этган сел Пекиннинг асосий шоҳ кўчаларини сувга кўмиб юборган, деб хабар беради Хитой давлат телевидениеси.

Одамлар уй томлари кўчиши ва электр токи уришидан ҳалок бўлишган.

Пекин аэропортидан қариийб 500 учиш рейслари бекор қилинган.

Кучли сув тўлқини йўлида учраган ҳамма нарсани оқизиб кетган.

Пекиннинг расмий сайтларида табиат ҳодисасининг қайтарилиши ҳақидаги огоҳлантиришлар босилган.

Синхуа ахборот агентлиги хабарига кўра, 14 мингдан ортиқ киши уйини ташлаб чиқишга мажбур бўлган.

Бу мавзуда батафсилроқ