BBC navigation

Сурия президенти масжидда Ҳайит намозини ўқиган

Сўнгги янгиланиш 19 август 2012 - 14:16 GMT

Президент Башар ал-Ассад ўтган ойда Суриянинг тўрт нуфузли мулозими ўлдирилганидан буён омма олдида биринчи бор кўринган.

Давлат телевидениеси президентнинг ал-Ҳамад масжидида Ҳайит намозини ўқиётганини намойиш қилган.

Видеолавҳаларда Ассаднинг ерда ўтириб тиловат қилаётгани ва диний уламо билан қўл бериб кўришаётгани кўрсатилган.

Сурияликлар ҳайит байрамини тиловатлар ва ҳукуматга қарши намойишлар билан ўтқазишган.

Фаолларнинг айтишича, исёнчилар жойлашган туманлар ҳужумга тутилган.

Тўқнашувлар Ҳерак ва Дараа вилоятларида давом этаётгани айтилмоқда.

Охирги пайтларда Суриянинг бир нечта юқори лавозимли раҳбарлари мухолифат томонига ўтган эди.

Ҳукуматдаги энг ёши улуғ сунний мусулмонлардан бўлган вице президент Форуқ ал-Шаранинг ҳам мамлакатдан қочгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Шу ҳафтада жазоирлик дипломат Лаҳдар Браҳими Кофи Аннан истеъфоси ортидан БМТ ва Араб Лигаси элчиси қилиб тайинланганини халқаро ҳамжамият, жумладан Сурия ҳукумати ҳам олқишлаган.

78 ёшли жаноб Браҳимининг халқаро доирада, хусусан, БМТ олдида обрўйи баландлиги айтилмоқда.

Жаноб Браҳими ундан Ассаднинг истеъфога чиқишига эришишни сўраш анча эрталигини айтган.

Август ойининг бошида истеъфо берган Кофи Аннан Сурия масаласида ўзига юклатилган вазифани бажаролмаганини, тинчлик битимига эришилмаганини билдирган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.