BBC navigation

Нью-Йоркда ҳалокатли отишма: Қурбон ҳам бор...

Сўнгги янгиланиш 24 август 2012 - 15:07 GMT

Ҳозирча юз берган ҳодиса сабаби номаълум...

Американинг Нью-Йорк шаҳридаги Эмпайр-стейт-билдинг яқинида юз берган отишмада бир неча киши яраланган.

Уларни ўққа тутган шахснинг ўзи дохил икки киши ҳалок бўлган.

Ҳужумчини полиция отиб ўлдирган.

Хабарларга кўра, воқеа маҳаллий вақт билан эрталаб соат 9 га яқин юз берган.

"Ассошиэйтед пресс" ахборот агентлигининг шоҳидларга таяниб маълум қилишича, кўчада бир эркак кишининг тартибсиз ўқ очиши натижасида 8 киши яраланган.

Уларнинг аҳволлари, Бешинчи авеню ва 34-кўча кесишган жойда келиб чиққан отишма сабаби маълум эмас.

Маҳаллий полиция юз берган воқеа террорчилик амали эмас, деган фикрда.

Уларга кўра, бинодаги дўконлардан бирининг яқинда ишдан бўшатилган ходими собиқ ҳамкасбини отиб ўлдирган.

Ҳозир воқеа сатҳига катта сондаги полиция ходимлари сафарбар этилишган.

Шаҳарнинг йирик нақлиёт томири бўлган Бешинчи авеню 42-кўчадан бошлаб ёпиб қўйилгани айтилмоқда.

102-қаватли Эмпайр-стейт-билдинг Нью-Йорк шаҳрининг энг диққатга сазовор жойларидан бири ҳисобланади.

Бинонинг узунлиги 442 метрга етади.

Ҳар йили уни томоша қилиш учун Нью-Йорк шаҳрига тўрт миллионга яқин сайёҳ келади.

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.