BBC navigation

Афғонистондаги икки портлашда инсонлар ҳалок бўлган

Сўнгги янгиланиш 1 сентябр 2012 - 07:59 GMT

Афғонистоннинг Вардак вилоятидаги Америка базасига яқин жойда икки бомба портлаши юз берган.

Ҳудкуш ҳужумчи содир этган портлашда камида 10 тинч фуқаро ва тўртта полициячи қурбон бўлган, ўнлаб кишилар яраланган.

Портлашлар натижасида маҳаллий бозорнинг катта қисми, атрофдаги уй ва дўконлар вайрон бўлган.

Ҳудкуш ҳужумчи одамлар орасига кириб бомбани ишга солган, сўнгра миналаштирилган юк машинаси ҳам портлатилган.

Маҳаллий расмийларнинг айтишича, ҳужумчи Сайдободдаги маҳаллий ҳокимлик биносини нишонга олган.

2014 йилда халқаро кучларнинг Афғонистондан чиқарилиши орқасидан жангарилар фаолиятининг яна ҳам кучайиши мумкинлиги хавотирларга сабаб бўлмоқда.

.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.